CSS Menus Tutorial Css3Menu.com

SAYT MENYUSI
SAYT KATALOGI
MINI CHAT
SMS YO'LLASH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

HOZIR SAYTDA
Online 3
Mehmon 3
Foydalanuvchi: 0
REKLAMA

Бесплатная раскрутка
оплата за показы
Главная » 2011 » Noyabr » 8 » 26 ёшида парламентни забт этган сиёсатчи
23:27
26 ёшида парламентни забт этган сиёсатчи



Жорий йилнинг сентябр ойида Швеция қироллигида ўтказилган парламент сайловларида амалдаги ҳукумат яна бир карра ғалаба қозонди. Эътиборлиси шунда-ки, бир партиянинг кетма-кет икки муддат хукумат тепасига келиши Швеция тарихида янгиликдир. Партиянинг ушбу муваққиятига асосий сабабчи Бош вазир Фредрик Рейнфельдт- бугунги саҳифамизнинг қаҳрамони.

ТЎНҒИЧ ЎҒИЛНИНГ "ҚАДАМИ ҚУТЛУҒ” КЕЛДИ

Фредрик Рейнфельдт 1965 йилнинг 4 августда Швециянинг пойтахти Стотгольмда дунёга келган. У туғилган пайтда оиланинг молиявий аҳволи оғир эди. Бироқ, Фредрик дунёга келгач, отасига Англиядаги компаниялардан биридан иш таклиф қилишади ва Бруно Рейнфельдт ҳеч иккиланмай бу таклифни қабул қилади. Шундай қилиб оила Англиянинг Лондон шаҳрига кўчиб кетиб, анчайин ўзини тиклаб олади. Ёш оила Швецияга қайтгач, Брумстен шаҳрида қўним топади. Бу ерда Фредрикнинг икки укаси - Магнус (1969) ва Хенриклар (1973) дунёга келади.

Фредрикнинг онаси Биргитта Рейнфельдт ўқимишли, сиёсат оламига қизиқиши баланд бўлган аёлларданэди. Ундаги илғорлик, ташаббускорлик ҳислатлари ўғлига ҳам мерос бўлиб ўтган ва Фредрикнинг бу жиҳатлари ёшлигиданоқ намоён бўлганди.

У болалигиданоқ атрофдагиларни бошқара олиш, уларни ўз ортидан эргаштира олиш каби қобилиятлари билан эътиборга тушади. 11 ёшидаёқ, ўзи таҳсил олаётган мактабда ўқувчилар бирлашмасининг бош етакчисига айланди.

СИЁСАТНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ ЧЎҚҚИСИ ТОМОН…

Ҳарбий хизматдан қайтгач, Рейнфельдт Стотгольм Университетида иқтисодиёт ва бизнес йўналишида таҳсил олади. Улғайган сари унинг сиёсат оламига қизиқиши ҳам ортиб боради. Жумладан, Университетда ўқиб юрган чоғларида талабаларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокида фаоллик кўрсатади. 1983 йилда ўзи истиқомат қилаётган шаҳарчадаги коалацион партиянинг ёшлар қанотига аъзо бўлди. 1990-йилда Фредрик Рейнфельдт партиянинг Стотгольмдаги ёшлар қаноти раиси этиб сайланди ва ниҳоят, 1991 йилда Швеция парламентининг аъзосига айланди. Бу пайтда у бор- йўғи 26 ёшни қаршилаган эди.

1993 йилда Фредрик Рейнфельдт "Ухлаётган миллат ” номли китобини чоп эттирди. Китобда Швециядаги сиёсий жараёнлар жиддий танқид остига олинганди. 1995-1997 йилларда Европа Ёш демократлар жамоасининг раиси лавозимида иш олиб борган Рейнфельдт 2003 йил 25 октябрдаги сайловлардан сўнгбир овоздан Коалацион партиянинг бош етакчиси этиб сайланди. 2006 йил 4 октабрдаги парламентга сайловларда 41 ёшли Фредрик Рейнфельдт энг кўп овоз тўплаган ҳолда мамлакат Бош вазири этиб тайинланди. Амалдаги Бош вазир Рейнфельд Швеция тарихидаги энг ёш давлат раҳбаридир.

ИШДАГИ ИШҚ

1992 йилда Фредрик Рейнфельдт ўзи фаолият юритаётган Коалацион партиянинг соғлиқни сақлаш сохасида банд бўлган Филиппа Холмбергга уйланди. Уларнинг никоҳ қуриши ҳақидаги хабарлар бутун Швецияда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Икки ёшнинг қарорига оташин муҳаббат сабаб бўлганми ёки сиёсий кураш жараёнларида бир-бирини қўллаб-қувватлаш истагими- атрофдагилар учун бу масала жумбоқлигича қолган. Нима бўлганда ҳам, ўзини сиёсий майдонга буткул бағишлаган бу оила ҳозирга қадар шахсий ва ижтимоий ҳаётини бир меъёрда олиб бормоқда. Айни пайтда Рейнфельдлар Стотгольм шаҳридаги Швеция бош вазирлари қароргоҳи ҳисобланмиш Сагер қасрида истиқомат қилишмоқда.Уларнинг уч нафар фарзанди бўлиб, ота-онаси уларни ҳам худди ўзлари каби фаол сиёсатчи қилиб тарбиялашаётганига шак-шубҳа йўқ.

Жаҳон иқтисодий инқирози Европа Иттифоқининг деярли барча мамлакатларга бюджет камомади ва давлат қарзларини "хадя қилган” бўлса, Швеция бу мураккаб даврдан талофатсиз чиқиб кетгани билан мақтаниши мумкин. Эртанги кун ҳақидаги чиройли ваъдалар эмас, айнан иқтисодий барқарорлик Рейнфельдт бошчилигадаги хукуматга яна сайловчилар ишончини қозонишга ёрдам берди.

Категория: DUNYO YANGILILARI | Просмотров: 614 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
SAYTGA KIRISH
,
Mehmon
Нет аватара
Ma'lumot

  Login: Mehmon
  Gruppa: Mehmon
  Sizga: kun bo'ldi
  IP adress: 216.73.216.185
  Brauzer:


Boshqaruv

SAYT VAQTI

ADMIN
 
 Admin 1  

 Lazizbek 

Admin 2  
  MrShahzodbek  
SOFT


WMR BONUS

1 sutkada 1 marta 0,01-0,10 WMR gacha bo'lgan miqdorda bonus oling!!!

Кошелек  
Код  Защитный код

HISOBLAGICH

??????Kiwi CasinoCHATBOXCASINO MATESouth african online poker
KALENDAR
«  Noyabr 2011  »
Du Se Cho Pa Ju Sha Yak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
LAZIZBEK AND SHAXAKADEMIA 2011