CSS Menus Tutorial Css3Menu.com

SAYT MENYUSI
SAYT KATALOGI
MINI CHAT
SMS YO'LLASH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

HOZIR SAYTDA
Online 1
Mehmon 1
Foydalanuvchi: 0
REKLAMA

Бесплатная раскрутка
оплата за показы
Главная » 2011 » Oktyabr » 19 » Ғарбдан сиёсий бошпана изловчилар кўпаймоқда
16:06
Ғарбдан сиёсий бошпана изловчилар кўпаймоқда



"Саноатлашган мамлакатларда бошпана сўраш даражаси ва тенденциялари, 2011 йилнинг биринчи ярми” номли ҳисоботда айтилишича, 2011 йил дастлабки олти ойи давомида ривожланган мамлакатлардан бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 198 минг кишидан ортиқроқни ташкил қилган.
Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 169 минг кишидан иборат эди.Бошпана излаб мурожаат қилаётганларнинг аксари Афғонистон ва Ироқ каби жанговар ҳаракатлар рўй бераётган давлатлар ёки Сербия ва Косово, Хитой ва Эрон каби одамлар ирқий ва диний келиб чиқиши ёки сиёсий қарашларига кўра таъқиб қилинадиган мамлакатлар фуқароларидир.Лекин уруш бўлмаётган ва одамлар расман диний, ирқий келиб чиқишига кўра тазйиқ қилинмайдиган мамлакатлардан ҳам одамлар қочаётгани айтилади ҳисоботда. Бундай мамлакатлардан бири Ўзбекистондир.БМТ қочқинлар идораси ҳисоб-китобларига кўра, 2011 йилнинг январ-июн ойларида камида 240 дан ошиқ Ўзбекистон фуқароси ривожланган мамлакатлардан сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилглан. Бунда ўзбек қочқинларининг асосий қисми Швеция ва Норвегия каби мамлакатлардан қўним топишга ҳаракат қилмоқда. Ҳисоботга кўра, жорий йил дастлабки олти ойи давомида Скандинавия мамлакатларидан бошпана сўраб мурожаат қилган ўзбекистонликлар сони 215 кишини ташкил қилган. Туркиядан 23 киши, Эстониядан эса 4 ўзбекистонлик бошпана сўраган.2011 йилнинг биринчи ярмида саноатлашган мамлакатларда сиёсий бошпана излаётганлар сони бўйича Ўзбекистон 17 ўринни эгаллаган. Қиёс учун бу рўйхатда Қирғизистон 21, Қозоғистон 25 ўринга қўйилган.Қайд этиш жоиз, бу ҳисобот фақат сиёсий бошпана изловчиларга доир бўлиб, у бошқа ҳолатларда муҳожиратга чиқиб кетаётганларни ўз ичига олмайди.Лекин, дейилади ҳисоботда, бошпана изловчиларнинг асосий оқими одатдагидек, Афғонистон (15300 ариза), Хитой (11700 ариза), Сербия ва Косово (жами 10300 ариза), Ироқ (10100 ариза) каби мамлакатлардан келмоқда.Январ-июн ойларида бошпана тўғрисидиаги аризаларнинг энг катта қисми Қўшма Штатларга топширилган. Америкадан бошпана топиш илинжида бўлганлар 36400 кишини ташкил қилган. Франциядан 26100, Германиядан эса 20100 киши сиёсий бошпана сўраган. Лекин қўшиб саналганда аризаларнинг 73 фоизи Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келади.Осиёнинг Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатларига бошпана тўғрисида топширилаётган аризалар сони ҳам икки баробарга кўпайган.Бироқ бошпана бериш сиёсатини кескинлаштираётган Австралия ва Янги Зеландияда аризалар сони 20 фоизга камайгани қайд этилган.БМТ Қочқинлар масаласи бўйича Олий комиссари Антонио Гутеррес 2011 йил унинг бу лавозимдаги фаолияти давомида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган инсонлар сони энг кўп бўлган йил эканини таъкидлади."Лекин бу саноатлашган мамлакатларга катта таъсир қилмаган кўринади, чунки қочқинларнинг кўпчилиги қўшни мамлакатларга кўчиб ўтмоқда. Шунга қарамасдан, саноатлашган мамлакатлар бу одамларнинг ҳақларини ҳурмат қилиб, уларнинг бошпана тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқаётганларидан миннатдормиз”, деди Антонио Гутеррес.


Категория: DUNYO YANGILILARI | Просмотров: 607 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
SAYTGA KIRISH
,
Mehmon
Нет аватара
Ma'lumot

  Login: Mehmon
  Gruppa: Mehmon
  Sizga: kun bo'ldi
  IP adress: 216.73.216.158
  Brauzer:


Boshqaruv

SAYT VAQTI

ADMIN
 
 Admin 1  

 Lazizbek 

Admin 2  
  MrShahzodbek  
SOFT


WMR BONUS

1 sutkada 1 marta 0,01-0,10 WMR gacha bo'lgan miqdorda bonus oling!!!

Кошелек  
Код  Защитный код

HISOBLAGICH

??????Kiwi CasinoCHATBOXCASINO MATESouth african online poker
KALENDAR
«  Oktyabr 2011  »
Du Se Cho Pa Ju Sha Yak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
LAZIZBEK AND SHAXAKADEMIA 2011