CSS Menus Tutorial Css3Menu.com

SAYT MENYUSI
SAYT KATALOGI
MINI CHAT
SMS YO'LLASH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile

HOZIR SAYTDA
Online 6
Mehmon 6
Foydalanuvchi: 0
REKLAMA

Бесплатная раскрутка
оплата за показы
Главная » 2011 » Noyabr » 15 » Юлдузлар ҳам йиғлайди: Кўз ёшлар оғушидаги аёл
12:19
Юлдузлар ҳам йиғлайди: Кўз ёшлар оғушидаги аёл



Машҳур актрисадан бу ҳикояни эшитиб рости, ўзимиз ҳам лол бўлдик. "Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ", деб шунга айтишади-да…

"Илк танлаган соҳам санъатга бегона. Молия йўналишида бўлгани учун ҳам кинога кириб келишим кўпчиликни ҳайратга солган. Биринчи иш бошлаган жойим хорижий фирма эди. У ерда энг кичик ходимдан директорликкача кўтарилганман. Санъатга қизиқишим ҳам айнан шу ерда ошкор бўлган. Бундан хадиксираган онам мени турмушга беришга ошиқди. Чекка вилоятдан бўлганимиз учун онам санъат соҳасига киришимни асло истамасди. Ота-она орзусини ушалтириш эса ҳар бир фарзанднинг бурчи. Мен ҳам уларнинг истагига қарши чиқмадим. Онам билан ўзим туғилиб ўсган вилоятга қайтдим ва улар хоҳлаган киши билан оила қурдим. Тушган оиламни ёмон дея олмайман. Бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган бахтни кўрдим. Фақат… энг олий бахт — фарзанд кўришни айтмаганда. Оилани мустаҳкам қиладиган асосий ришта фарзанд эканлигини ўшанда билгандим. Бормаган жойим, кўринмаган шифокорим қолмади. Ҳаммаси бир гапни айтарди:

— Барчаси Аллоҳдан. Кутинг, бўлиб қолар…

Аммо мен шунчаки гапга кўниб кетадиганлар тоифасидан эмасман. Уларни ҳаммасини айтишга мажбур қилардим:

— Менга очиғини айтинг. Мужмал гапнинг кераги йўқ. Касалим нима? Даволаб бўладими? Қўрқманг, мен иродалиман. Ҳар қандай гапни кўтара оламан.

Мана шундай қистовларимдан кейин улар ерга қараб қолишарди. Яна сўрайверсам, кўзларимга қарай олмай пичирлашарди:

— Сиз фарзанд кўра олмайсиз. Аммо ҳаммаси Худодан. Унинг карами кенг. Бу дунёда мўъжизалар кўп бўлган.

Бу гапни бир эмас, бир неча жойдан эшитгач, эримни тарк этишга қарор қилдим. Беш йил деганда биз ажрашдик. Эрим билан бир-биримизга жуда боғланиб қолган эканмиз. Қийналдик. Бу айрилиқ жафосини ҳеч кимга раво кўрмайман. Бир умр бирга бўлишни истаган инсонингдан ўз ихтиёринг билан воз кечиш шу қадар азобки… Ҳар тонг Худодан унга рўбарў қилмаслигини сўраб уйғонардим. Ахир яшаш жойларимиз яқин эди. Уни кўрсам, бағрига отилишдан ўзимни тийиб тура олмаслигим мумкин. Эркакка нисбатан аёл киши иродалироқ бўлишини ҳам ўшанда билдим. Чунки эрим бир нималарни баҳона қилиб мен билан учрашишни кўзларди. Уни кўриб қолсам, ўзимни шафқатсизларча шу қадар бепарво ва жиддий тутардимки…

— Сен ўзгардинг! Аслида бунақа эмассан! Биламан, ичингда менга нисбатан зиғирча бўлса ҳам меҳринг бор. Аммо кўрсатгинг келмаяпти. Илтимос, ундай қилма! Сени яхши кўраман! Биламан, мендан воз кечдинг, мени ўйлаб шундай қилганингни ҳам биламан. Аммо менга бепарво қарама! Бир марта меҳр билан қилган табассумингни ҳеч нимага алишмайман… — бу эримнинг менга айтган энг сўнгги сўзлари эди. Эзилиб кетдим ва ўша куниёқ қайнонамга қўнғироқ қилдим:

— Ўғлингизни тезроқ уйлантиринг! Мени безор қилди. Бошқа безовта қилмаслиги учун ҳам уйлантиринг!

Бу сўзларни айтиш, унинг бошқага уйланишини тасаввур қилиш… Эр бермоқ — жон бермоқ ахир. Мен эса жон бердим. У уйланди. Бунинг изтиробини тотган кишигина билади. Буни эса ҳеч кимга раво кўрмайман. Сал ўтмай унинг хотини ҳомиладор бўлганини эшитиб эса… Тўғри, эрим учун хурсанд бўлдим. Аммо ўзимнинг ҳамма орзу ва умидларим чилпарчин бўлди. Юрагимда озгина бўлса ҳам фарзанд кўра оламан, деган илинж бор эди. Эримнинг аёли дарров ҳомиладор бўлгач, ростдан мен маҳрум эканман, деган ўй миямга ўрнашиб қолди. Онамга ортиқ бу ерда қололмаслигимни айтдим. У киши ҳам менга қараб эзилиб кетганди. Ота-онамнинг розилиги билан яна пойтахтга қайтдим. Ўқишга кирдим ва ўзим севган касбнинг бошини тутдим. Албатта, бу осон бўлган эмас. Илк бор клиплардаги салбий ролларим орқали мени таний бошлашди. Кейин рақсларим билан ҳам эътиборга тушдим. Худойим, бир томондан қисгани билан овунишингиз учун бошқа сабаблар топиб бераркан. Кетма-кет фильмлардан тушган таклифлар, муваффақиятлар бироз бўлса-да, кўнглимни кўтарди. Овунч, қувонч берди. Ролларим ортидан ўзим ҳавас қилган инсонлар билан танишдим. Устоз деб билганларимдан сабоқ йўл-йўриқ олдим. Шу билан бирга ўзим учун тижоратни ҳам йўлга қўйдим. Бу борада ҳам ишларим ҳавас қилгулик эди. Аммо ишонувчанлигим, раҳмдиллигим фойдаланиб иккита яхши машинага етадиган маблағимни қўлдан чиқардим. Мени чув туширишганди. "Мол аччиғи — жон аччиғи", деб бекорга айтишмаган экан. Менга энг алам қилгани ва зарба бўлгани қўнглимга яқин олганим, опамдек кўрганим аёл шу ишни қилди. Дунёнинг бевафолигидан, адолатсизлигидан кўнглим чўкди. Ўлганнинг устига тепгандек, кутилмаганда соппа-соғ юрган, суянган тоғим, қалбимнинг қўри отам оламдан ўтиб қолди. Бу ҳаётимдаги энг оғир зарба бўлса керак. Негадир хаёлимда ота-онам доим ёнимда, бизни тарк этмайдигандек экан. Кутилмаган жудолик мени довдиратиб қўйди. Дунёга сиғмасдим. Ҳамма нарсадан кўнглим қолганди. Тушкунликка тушиб юрган кунларим ўзимга устоз деб билган, яқин кўрган бир инсоним билан дардлашиб қолдим. Илгари ҳам гаплашиб турардик. Лекин бу сафар негадир ундан ҳеч нарсани яширмадим. Эркак киши бўлса-да, ҳамма-ҳаммасини айтиб бердим.

— Хафа бўлманг! Бу дунё бири кам. Тўкис бўлганида ҳамма бахтли бўларди. Энг бахтли деб билган инсонингизнинг юрагида ҳам катта ғам ётган бўлиши мумкин. Бу дунё — синов. Шунинг учун сабр қилишимиз керак.

Ўша куни у киши ҳам дилидагини менга тўкиб солди. Ўзи айтганидек, биз бахтли деб билган кишилар катта-катта дардларни кўтариб юраркан. Мен ҳам бу инсонни бахтли деб билардим. Аммо… Биринчи турмушидан куйган, ҳатто фарзанд кўришга ҳам улгурмаган бу фариштасифат инсон элликни қоралаган бўлса ҳам ҳамон сўққабош ва бефарзанд экан… Ўша куни ўзимнинг ҳам дардимни унутиб, у кишини овутишга киришиб кетганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. Хуллас, унга бўлган меҳрим ва ҳурматим янада ортди. Унинг сабрига тан бермасдан илож йўқ ахир. Дардимиз, изтиробларимиз бир бўлгани учунми, бир-биримизни кўрганимизда гапимиз тугамасди. Мен унинг, у менинг қалбимдаги озорларни унуттиришга интилардик. Кун келиб у менинг қўлимни сўрашини тасаввур ҳам қила олмасдим. Ахир ҳар бир одам фарзанд кўришни, ўзидан зурриёд қолишини истайди. Шунинг унинг таклифини ўйлаб ҳам ўтирмай рад этдим. Аммо ҳар доимгидек қатъий эди.

— Сиз энг юксак бахтга муносибсиз, шундай аёлга уйланингки, у сизга ўзингиз каби гўзал феълли фарзанд туҳфа этсин. Мен бундай бахтдан мосувоман, — дедим охири кўнглимдагини яширмай.

— Пешанамга бўлса, сен билан ҳам ўша фарзандни кўришим мумкин. Асли бўлмаса, ўнта аёл ҳам туҳфа эта олмайди! — деди у мени лол қилиб.

Уйдагилар билан маслаҳатлашиб, унинг никоҳига ўтдим. Иккита кўнгли ярим бир бутун бўлдик. Мен уни бахтли қилишни шу қадар истардимки… Аммо истакларим рўёбга чиқмаслигини дастлабки уч-тўрт ойдаёқ сездим. Мен ўзим истаган, қалбим талпинган одам билан бахтли эдим. Аммо уни бахтсиз қилишдан, қувонч бера олмаслигимдан жуда-жуда қўрқардим. Биламан, у ҳам мен билан бахтиёр. Аммо юрагида фарзанд кўриш истаги ҳам йўқ эмас. Вақт ўтгани сари ўзимга яна битта катта изтиробни олганимни англадим. Илгари ўзим учун, тақдиримдан онам азобда деб куйинсам, энди ўзимга қўшиб яна бир инсонни бахтсиз қиляпман, деб ғам чекардим. Кеча-ю, кундуз фақат ва фақат Аллоҳдан фарзанд сўрадим. Унинг энг олий неъматлиги, туҳфалигини ҳис қилганим сари мунғайиб борардим. Ниҳоят, У мени қувонтирди. Бундай бўлишини, бу тарзда хабардор бўлишимни етти ухлаб тушимда ҳам кўрмагандим. Ўзимга ўзим "охирги марта бир шифокорга кўринай. Балки умид бордир", дея йўлга тушдим.

— Асло хавотир олманг, қўрқадиган ҳеч нарса йўқ, — деди шифокор.

— Ростданми? Жиддий касалим йўқми? Туғишим мумкинми? — дедим қувончимни яшира олмай. Аммо мен бундан катта қувонч кутаётганидан бехабар эдим.

— Албатта, туғишингиз мумкин. Бола жуда соғлом!

— Нима? Қа… Қанақа бола?

— Олти ҳафталик ҳомилангиз бор экан-ку! Шуни сўрагани келганмидингиз?

Қулоқларим битиб қолди, гўёки, мен ердан узилдим-у, ўзимни унутдим. Кейин нима бўлганини, турмуш ўртоғимга нима деганимни ҳам эслай олмайман. Айтишича, унга қўнғироқ қилиб фақат йиғлабман. Сўрай-сўрай қаердалигимни зўрға билибди. Кейин ўқдай учиб келган. У келганида ҳамон йиғлаб ўтирган эканман. Мендан яна ҳеч гап ололмагач, ёнимдаги хонага, яъни, шифокорга кириб бақирибди:

— Сиз қанақа шифокорсиз? Қайси кўнгил билан одамга касалини очиқ айтасиз. Хотинимнинг аҳволини қаранг! Нима дедингиз, унга?!

— Унга касалсиз, демадим. Ҳомиладорсиз, десам йиғлашга тушди…

Бу гапдан сўнг эрим ҳам менга шерик бўлди. Хуллас, биз ҳозир қувонч ёшларимизни артиш билан бандмиз! Хурсандчилигимиз қўшалоқ бўлиб, яқинда турмуш ўртоғим халқаро танловда нуфузли совринни қўлга киритди. Умид қиламанки, биз энди ҳақиқий бахт остонасидамиз!



Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 603 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
SAYTGA KIRISH
,
Mehmon
Нет аватара
Ma'lumot

  Login: Mehmon
  Gruppa: Mehmon
  Sizga: kun bo'ldi
  IP adress: 216.73.216.185
  Brauzer:


Boshqaruv

SAYT VAQTI

ADMIN
 
 Admin 1  

 Lazizbek 

Admin 2  
  MrShahzodbek  
SOFT


WMR BONUS

1 sutkada 1 marta 0,01-0,10 WMR gacha bo'lgan miqdorda bonus oling!!!

Кошелек  
Код  Защитный код

HISOBLAGICH

??????Kiwi CasinoCHATBOXCASINO MATESouth african online poker
KALENDAR
«  Noyabr 2011  »
Du Se Cho Pa Ju Sha Yak
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
LAZIZBEK AND SHAXAKADEMIA 2011